Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Закот

Закот моли байтулмолга қўйиладиган моллар турига киради. У бошқа турдаги моллардан йиғилиши, олинадиган миқдори ва сарфланиши жиҳатидан фарқ қилади. У фақат мусулмонларнинг молларидан олинади. Бошқаларникидан йиғилмайди. У умумий ўлпон эмас, муайян ибодат бўлиб, исломнинг бир рукни ҳисобланади. У мол бўлиши билан бирга уни адо қилиш намоз, рўза, ҳаж каби руҳий қийматни ҳам вужудга келтиради. Уни адо этиш мусулмоннинг гарданидаги фарзи айндир. У умматдан йиғиладиган бошқа моллар каби давлатнинг эҳтиёжлари, жамоанинг манфаатига қараб йиғилмайди. Эҳтиёж бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар байтулмолга берилиши шарт. Мусулмоннинг молига закот вожиб бўлганда, ундан соқит бўлмайди. Қарзлари ва эҳтиёжларидан ташқари моли нисобига етган мусулмонга закот вожибдир. У мусулмондан бошқага вожиб бўлмайди. Гўдакка ҳам, жиннига ҳам фарз. Термизий Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«أَلَا مَنْ وَلِيَ يَتِيمًا لَهُ مَالٌ، فَلْيَتَّجِرْ فِيهِ، وَلَا يَتْرُكْهُ حَتَّى تَأْكُلَهُ الصَّدَقَةُ» 
«Огоҳ бўлингларки, кимки, моли бор етимга васий бўлса, молини айлантириб турсин. Уни закот еб юборишига қўйиб бермасин»,деганлар. Яъни закотга тўланавериб, моли йўқ бўлиб кетмасин, деганидир. Зеро, закот молнинг устига вожибдир. У жасадий эмас, молиявий ибодатдир.


Олинадиган закот миқдори аниқ бўлиб, камаймайди ҳам, кўпаймайди ҳам. Тилла, кумуш, тижорат молларидаги миқдори қирқдан бирдир. Закот нисоби етган молдан олинади. Нисоб икки юз дирҳам кумуш ёки йигирма мисқол олтин билан белгиланади. Тилланинг мисқоли - шаръий динорга тенг. Унинг вазни йигирма қийрот (карат), яъни 4,25 грамм. Шунга кўра, нисоб тилла билан ўлчанганда 85 грамм олтинга тўғри келади. Кумуш дирҳам эса 2,975 грамм. Демак, нисоб кумуш билан ўлчанганда 595 грамм кумушга тўғри келади. Мол нисобга етмаса, ундан ҳеч нарса олинмайди. Буғдой каби донлар, туя, сигир қўй каби чорваларнинг нисоби, миқдорини ва улардан қанча олиниши кераклигини фақиҳлар муфассал баён қилганлар.

 

80-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143